«тўра боболов» тегли мақолалар


Тўра Боболов Оққўрғон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
1 август 2023, 16:50

Тўра Боболов Оққўрғон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Тўра Боболов янги лавозимда иш бошлагани маълум бўлди
27 феврал 2023, 14:24 1

Тўра Боболов янги лавозимда иш бошлагани маълум бўлди

2022 йил декабрда Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган. У Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида биринчи ўринбосар ва кенгаш ҳамраиси бўлиб иштирок этди.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилди
26 декабр 2022, 13:39

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилди

Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сурхондарё ҳокимининг 429 млн сўмга хизмат машинаси харид қилиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди
22 октябр 2022, 10:30

Сурхондарё ҳокимининг 429 млн сўмга хизмат машинаси харид қилиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди

Тўра Боболов Бандихон туман ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун вилоят бюджетидан 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Антикоррупция агентлиги буни Давлат харидлари тўғрисидаги қонунга зид деб топди ва фармойишни бекор қилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди
27 сентябрь 2022, 22:00

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов президент қарори билан ўзгаларни ҳақорат қилгани, ҳокимларга қўйилган талабларни бажармагани ва ўз фаолиятини давлат сиёсатига мос равишда ташкил этмагани учун жаримага тортилди.

Сурхондарё ҳокимлиги Тўра Боболовнинг навбатдаги аудиосига муносабат билдирди
7 сентябрь 2022, 15:16 1

Сурхондарё ҳокимлиги Тўра Боболовнинг навбатдаги аудиосига муносабат билдирди

Тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Қизириқ тумани ҳокими ва кластер вакилини қўпол равишда ҳақорат қилаётгани акс этган навбатдаги аудиоси тарқалди. Ҳокимлик аудионинг айрим жойлари монтаж қилинганини айтиб, мулоқот тафсилотларини очиқлади.

«Чарчаган бўлсанг, сени ҳам ишдан оламан» — президент Сурхондарё вилояти ҳокимига
6 сентябрь 2022, 20:49

«Чарчаган бўлсанг, сени ҳам ишдан оламан» — президент Сурхондарё вилояти ҳокимига

1 сентябргача 290 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланмаган, хусусан Сурхондарёда 29 та шундай мактаб бор. Президент вилоят ҳокимини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. Ангор тумани прокурори билан бўлган суҳбатини ҳам эслади. «Чарчаган бўлсанг, сени ҳам ишдан оламан», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Мени совунимга кир ювмабсан». Тўра Боболов Ангор туман прокурорини ҳақорат қилди
18 август 2022, 12:46 2

«Мени совунимга кир ювмабсан». Тўра Боболов Ангор туман прокурорини ҳақорат қилди

Тармоқларда Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Ангор туман прокурорини ҳақорат қилгани акс этган аудио тарқалди. Унда ҳоким прокурорга вазифаларини бажармагани, қолаверса, ташкилотларга нисбатан жиноят иши очгани учун танбеҳ берган. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ва Бош прокуратура муносабат билдирди.

Бош прокуратура Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди
9 декабр 2021, 11:26 1

Бош прокуратура Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди

Бош прокуратура матбуот котиби Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга тахминан бино ичида бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Чақнаш оқибатида 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани айтилмоқда. Вилоят ҳокими Тўра Боболов етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилишига ишонтирмоқда.

Сурхондарёда «Зарчоб-2» кичик ГЭС ишга туширилди — фоторепортаж
20 ноябр 2021, 17:12

Сурхондарёда «Зарчоб-2» кичик ГЭС ишга туширилди — фоторепортаж

Сурхондарё вилоятида «Зарчоб-2» кичик ГЭСни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Станция 40 минг аҳолини электр энергия билан таъминлаш қувватига эга. «Ўзбекгидроэнерго» раиси Абдуғани Сангинов келгусида яна 2 та лойиҳа — Тўпаланг ва Мизоп-Киштут станцияларини ишга тушириш орқали дарё сувидан 5 маротаба фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан тузалди
17 август 2020, 11:39

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан тузалди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан тўлиқ соғайиб, воҳага қайтди.

Муса Ерниязов ва Тўра Боболовнинг коронавирусга чалингани маълум қилинди
18 июл 2020, 19:59

Муса Ерниязов ва Тўра Боболовнинг коронавирусга чалингани маълум қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинди. Уларнинг аҳволи европалик мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, ҳолати стабил деб топилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг